“Франклин Буллз” биринчилардан бўлиб тўпни эгаллайди, зум ўтмай тўп Пэйтон Хьюзга насиб бўлади-ю, бехосдан тўпни бой беради. “Кентербери Рэмз” кўз очиб-юмгунча тезкор ҳужумга ўтиш ниятида тўпни илиб кетади ва мана кўриб турганингиздек, рўпарангизда Том Айзек. Бу ҳимоя нималигидан ҳам бехабар! У шунчаки танлама вазиятга ўтишга ишқибоз, ҳимояда мутлақо ўйнамайди! Улар ҳудуд ҳимояси усулида, яъни ҳар бир ўйинчига бирга-бир пана бўлиб ўйнайди, натижада кучли ўйинчини сиртда қолдиради. Ахийри, улар “чўкаётиб, чўпга ёпишгандай” ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлади-ю, “Буқалар” бўлса айни замон қайтиб улгуради. Бу сафар ноилож уринишлар беҳуда. Ажиб тактика! Ҳа, айнан шундай! Жуда мароқли манзара. Айзек бутун ҳимоя давомида, рақиб савати атрофида гирдикапалак. Кетма-кет саватга икки учликни туширмоқчи-ю, уддалай олмайди. Ҳужумдаги жамоа қайтган тўпни яна қўлга кирита олармикан-а!? Гап бўлиши мумкинмас, Мартин, яна бир бора "Қўчқорлар" учун ҳужумда иккинчи имконият! У ўйинда деярли қатнашмайди. Баскетболда бунақаси бўмаган. "Рэмз" жамоасидан мафтункор ўйин! Бу шунчалар лол қоларлики...